Бизнинг хамкорлар:
Тошкент шахар “STATUS”орка мия ногиронларини ижтимоий-хукукий куллаб-кувватлаш маркази (ЦСППИС)
2000й. Нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) сифатида асос солинган. ЦСППИСнинг ядроси- «Орка мия ногиронлари»ни ижтимоий-хукукий ахбороти Хайрия Хизматидир, кайсики 1998 йилда, ногиронларга ижтимоий ёрдам сифатида уларни тўгри хукукий ахборот билан таъминлаш оркали уларнинг конуний хукук ва манфаатларини амалга ошириш учун ташкил килинган.
Марказ хар уч ойда ўзининг «STATUS» номли бюллетенини чикаради, кайсининг шиори куйидагича янграйди: «Ногироннинг ижтимоий макоми унинг хукукий саводхонлиги билан аникланади».
ЦСППИС вазифаси:
Ногиронларнинг ижтимоий психологиясини ўзгартириш ва демократиялаштириш ва тараккиёт гояларини уларнинг тенг хукукли ва тўлаконли аъзолари сифатида ижтимоий реабилитация ва жамиятга интеграциялашуви жараенини жадаллаштириш учун уларнинг мухитига киритиш.
Мухим максадлар:
Ўз хукук ва мажбуриятларини тўла хажмли билиш, ривожланаётган демократик жамиятда фаол ўринни эгаллай оладиган комил ва мустакил шасх сифатида уларнинг кейинги оёкка туришларида кўмаклашиш оркали барча тоифадаги ногиронларнинг ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий мослашувига кўмаклашиш.
БИЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИМИЗ:
Хаётнинг турли шароитларида ўз харакатларининг тўгри юридик кўллаб-кувватлаш учун хукукий характердаги бепул ахборот , керакли меъёрий-хукукий хужжатлар ва уларга изохлар билан таъминлаш оркали орка мия ногиронларига уларнинг конуний хукук ва манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш.
Ногиронларни ўз муаммоларини мустакил равишда хал этилиши учун ўз ўзига ёрдам беришга ва бошка кишиларга ёрдам бериш хусусиятига ўргатиш.
Ногиронлик масалалари бўйича социологик тадкикотларни ўтказиш..
Ногирон эркаклар, хотинлар ва болалар орасида хукукни химоя килиш саводхонлиги, уларнинг хукукларини химоя килиш ва ижтимоий реабилитацияси бўйича маърифий ва консультатив фаолияти.
Махсус ахборот кўлланмалар, ахборот –хукуккий бюллетенлар ва ногиронлар учун маълумотномаларни нашр килиш.
Ногиронлик масалалари билан боглик бўлган консултациялар, маърузалар, тренинглар ва семинарлар ўтказиш.
БИЗНИНГ ФАОЛИЯТ:
Биз телефон оркали хам, «STATUS»нинг идорасида кишиларга консултациялар берамиз, шунингдек ногиронларнинг турли хил йигилишларида ва байрамларида, ННТларнинг такдимот маросимларида, семинарларда ва уларнинг турар жойлари буйича.
Тўрт йил давомида ЦСППИС 1470 кишига хизмат кўрсатди, кайсилар учун компьютер маълумотлар банки тузилган ва ушбу банк доимий равишда тўлдирилиб турилади.
Марказ имконияти чекланган кишилар мехнат килаётган ННТ ва корхоналар билан фаол хамкорлик килади. Хозирги кунда 18 ННТ и 14 муассасага хизмат кўрсатилмокда.
Марказ куйидагиларни ташкил этди:
1. 30.10.00г.дан 30.01.01й. гача – «Ногирон- аёлларга хукукий билимлар» ( «Интилиш» Кибрай туман ногиронлар жамияти) ва «Имкониятлари чекланган аёлларнинг хукукий маданияти» (Тошкент шахар.Бектемир тумани «КРИДИ» клуби) лойихаларига мувофик ногирон-аёлларни хукукий саводхонлигини ошириш бўйича семинарлар рукни.
2. 01.11.00й. дан 30.01.01й.гача – БМТ нинг Женевадаги Бола хукуклари бўйича кўмитаси («Save The Children» и «UNISEF» жамгармалари бошчилигида) учун «Бола хукуклари хакидаги конвенцияси» нинг тамойилларининг Ўзбекистон Республикасидаги бажарилиши бўйича нодавлат ташкилотларининг кўшимча хисоботлари»ни тузишда катнашиш.
3. 18.01.00й. дан 18.01.02й.гача – Ногирон болалари бор оилаларни хукукий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича ахборот-маслахат марказини ташкил этишда катнашиш («Умидворлик» маркази лойихасида).
4. 11.06.01й. дан 18.06.01й гача. – Щвейцария, Женевадаги БМТнинг бола хукуклари бўйича Марказий Осиё ва Оврупа мамлакатлари учун кўмитасининг «Бола хукуклари хакидаги конвенцияси» нинг ижроси бўйича ишчи гурухининг 28 – сессиясида катнашиш.
5. 01.01.02й. дан 30.03.02й. гача- «Ўзбекистонда болалар мехнати» дастурида катнашиш. («Save The Children», ЦСИ «TAHLIL»).
6. 01.07.02й. дан– «Бола хукулари тўгрисидаги БМТнинг маслахатларини бажариш бўйича харакатлар миллий режаси» тузиш бўйича БМТ маслахатларининг 25-моддаси амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишда катнашиш.
7. 01.07.01й. дан- маълумотнома-кўлланмаларни нашр килиш билан хукукни химоя килиш бўйича семинарлар ва ногиронларга маслахатларни ўтказиш бўйича лойихаларни амалга ошириш:
o «Хар бир хак кишининг хукуклари бор»;
o «Конституцион хукуклар – бизнинг фукаролик жамиятига интеграциямизнинг асоси;
o «Ногиронлар дискриминацияга (камситиш) карши»;
o «Бутун жахон бизнинг хукукларимиз химоясида. Хукукий химоя асослари ногиронлар оилалари учун».
8. Ногирон болалари бор оилалар учун киска хукукий тўпламлар нашр килиш: – «Болаларимизни ўзимиз химоя киламиз».
9. Семинар катнашчилари учун маълумотнома- кўлланма:
«Бизнинг ижтимоий ва хукукий химоямиз»
«Конституция – хукукларимиз гарови»
«Мехнат килиш хукуки – бизнинг хукукимиз»
«Ўзингга ўзинг ёрдам бер»
«Биз хаммамиз – нафакахўрмиз»
«Халкаро мулокот ва тараккиёт»
«Даволанмок – яшамок демакдир»
«Конунларни билиш керак»
«Сизлар учун, ногиронлар. Сизларнинг муаммоларингиз ва уларнинг ечими.»
«Оила – бизнинг кувончимиз»
РЕЖАЛАРИМИЗ:
ННТ, бошка ташкилотлар ва хусусий шахсларга ногиронлик масалалалри бўйича хукукий ахборотни такдим этиш.
Ногиронлар ва уларнинг оила аъзоларининг хукукни химоя этиш билимларини ошириш бўйича фаолиятни ривожлантириш ва кенгайтириш.
§
Ёш ногиронларнинг ижтимоий адаптацияси и реабилитациясига доир маъруза ва тренингларни ўтказиш.
§
Ногиронлар манфаатларини амалга оширувчи мутассадди ташкилотлар билан ўзаро муносабат оркали ногиронларнинг манфаатларини олдга суришда кўллаб-кувватлаш.
§
Ногиронлар муаммоларидан ижроя хокимият вакилларини вокиф этиш.
Контактная информация Центра Социально-Правовой Поддержки Инвалидов-Спинальников “STATUS”:
700015, г.Ташкент, ул. Нарходжаева 164
Тел.: (998 712) 56-29-49
(998 712) 79-68-95
(998 712) 75-65-16
e-mail: status@albatros.uz
Вернуться наверх страницы